Барча янгиликлар

Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади
1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Навоий вилоятида 2020 йилнинг 1 чорагида 93,8 миллион долларга тенг бўлган маҳсулотлар экспорт қилинган
Жорий йилда экспорт ҳажмининг 31,5 миллион долларга тенг қисми ҳудудий корхоналар ҳиссасига тўғри келган бўлса, тармоқ корхоналари томонидан 62,3 миллион долларлик товарлар чет элдаги ҳамкорларга юборилган.

19 та банк жисмоний шахсларнинг кредит тўловлари учун "таътил" берди
Ўзбекистондаги 19 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Коронавирусга қарши кураш чоралари янада кучайтирилмоқда
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06:00 дан бошлаб, мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда
Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилиги асосида 1 йилдан 5 йилгача узайтирилмоқда.

Алишер Усмонов коронавирусга қарши дори топилса, Ўзбекистонга ўзи пулини тўлаб олиб келмоқчи
Шавкат Мирзиёев 3 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга кўрсатаётгани ёрдами ҳақида тўхталиб ўтди.

UzAuto Motors автомобилларни максимал фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда
Ҳеч кимга сир эмаски, UzAuto Motors шу кунлар автомбиллар учун акциялар эълон қилиб келмоқда. 3 март куни компания матбуот хизмати автомобилларни максимал фойда билан харид қилиш таклифи билан чиқди.

Энди коронавирус юқтирганлар шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини билиш мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19”га чалинган беморларнинг эпидемиологик марштрути билан имкони яратилди. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг.

Шавкат Мирзиёев: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 апрель куни коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
"Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Президент фармони имзонланди.

Шавкат Мирзиёев: Иқтисодиётимизни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун яна бир муҳим фармонга имзо чекдим
"Мен бугун мана шундай қийин вазиятда иқтисодиётимизни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун яна бир муҳим фармонга имзо чекдим. Қанчалик мураккаб бўлмасин, бюджетдан катта харажатларни талаб этмасин, қўшимча чораларни кўришга қарор қилдим", деди Шавкат Мирзиёев.

Жаҳон иқтисодиётининг янги инқирози – иқтисодий ҳаракатсизлик
2020 йилда пандемия сабаб иқтисодий қулашларнинг юз бериши бўйича айрим сигналлар вужудга келмоқда. Булардан асосийси “иқтисодий таътил”ларнинг юз беришидир. Бу ҳақда иқтисодиёт фанлари доктори Нодир Жумаев ўз фикрларини билдирди.

12 та банк жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини кечиктирди
Ўзбекистондаги 12 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Жиззах вилоятидаги агрокластер қандай қилиб Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини қўллаб-қувватламоқда?
Жиззах вилоятида пандемия шароитида айниқса, муҳим бўлган чекловларни инобатга олган ҳолда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва сақлаш ишлари давом этмоқда. Бунинг учун немис қишлоқ хўжалик техникаси импорт қилинмоқда, суғориладиган ерлар майдонлари кенгайтирилмоқда ва маҳаллий моллар зотдорлигини ошириш бўйича тажрибалар ўтказилмоқда.

UzAuto Motors яна бир янги акцияни йўлга қўйди
UzAuto Motors компанияси Tracker ва Malibu автомобилларини уйдан чиқмасдан фоизсиз муддатли тўловга харид қилишни таклиф қилмоқда.

Брюс Панниер: Шавкат Мирзиёев айни танг вазиятда минтақада яна лидерликни ўз қўлига олди
"Марказий Осиё мамлакатлари доирасида фаол ҳаракат қилаётган битта сиёсатчи бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир", дейди Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Брюс Панниер

Ўзбекистонда бензиндан кейин дизель ёқилғиси нархида ҳам "қулаш" кузатилди
3 апрелдан бошлаб дизель ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этишини билдирмоқда.

Жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини 3 ойгача кечиктирган банклар 9 тага етди
Ўзбекистондаги 9 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Божхона омборларида қанча озиқ-овқат маҳсулотлар захираси мавжуд?
1 апрель ҳолатига божхона омборларида жами 46,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 4,7 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 41,6 млн. долларни ташкил этади.

«AsiaMoney» журнали Ўзбекистоннинг энг яхши банкини аниқлади
AsiaMoney» журнали томонидан ўтказилган «2020 йилнинг энг яхши банки» танловида банкларнинг сўнгги 12 ойдаги фаолияти таҳлил қилинган.

“Микромолиялаш тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгаришлар нималардан иборат?
Қонунга кўра, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган мутлақ қийматда қарз берилади.

Ўзбекистон биржасида илк бор форвард савдолари йўлга қўйилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси тарихида илк бор маҳсулотларни бир ойдан ортиқ муддатда кечиктирган ҳолда етказиб бериш имкониятини берувчи форвард савдолари ўтказила бошлади.

1 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи жорий этилди
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди. Зарурат бўлган тақдирдагина чиқишга рухсат этилади.

Ўзбекистонга хориждан сўнги олти йил давомида қанча пул ўтказилган?
2014-2019 йилларда чет элдан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари динамикаси давлатлар кесимида олиб қаралганда бир неча мамлакатлар бўйича қизиқарли тенденцияларни кузатиш мумкин. Сўнгги 6 йилда Швециядан Ўзбекистонга 6,9 млн. доллардан 34,8 млн долларгача пул ўтказмалари юборилган.