14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

UzAuto Motors автомобилларни максимал фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда

Ҳеч кимга сир эмаски, UzAuto Motors шу кунлар автомбиллар учун акциялар эълон қилиб келмоқда. 3 март куни компания матбуот хизмати автомобилларни максимал фойда билан харид қилиш таклифи билан чиқди.

1 дақиқа ўқиш448 марта ўқилди

UzAuto Motors компанияси Malibu 1,5 ва Tracker автомобилларини фойда билан харид қилишни таклиф қилмоқда.

"Фақатгина карантин даврида республикамизнинг БАРЧА АВТОСАЛОНЛАРИДА ушбу моделларни чегирма асосида харид қилишингиз мумкин", дейилади компания хабарида.

Автомобиль хариди учун 100% олдиндан тўлов амалга оширган харидор Malibu 1,5 автомобили учун 5%, Tracker учун 10% чегирмага эга бўлади.

UzAuto Motors яна бир янги акцияни йўлга қўйди

  • Malibu- 1,5 Turbo – 278 322 334 сўм ўрнига 265 000 000 сўм
  • Tracker LT А/T –222 150 992 сўм ўрнига 199 000 000 сўм
  • Tracker LT M/T –189 838 121 сўм ўрнига 170 000 000 сўм тўлайсиз.

Бундан ташқари UzAuto Motors ушбу моделларни муддатли тўлов шартлари асосида харид қилиш таклифини ҳам билдирмоқда. Бунинг учун ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини олдиндан тўлаш, қолган суммани 1,5 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади