Ўзбекистонда асосий озиқ-овқатлар нархида қандай ўзгариш бўлди?
Ўтган ҳафта билан таққослаганда тухум, сабзи, ловия, мош, гуруч ва парранда гўшти каби маҳсулотларнинг ўртача нархи пасайди.
БатафсилЎтган ҳафта билан таққослаганда тухум, сабзи, ловия, мош, гуруч ва парранда гўшти каби маҳсулотларнинг ўртача нархи пасайди.
Батафсил




Ўтган ҳафта билан таққослаганда тухум, сабзи, ловия, мош, қовоқ ва қовун каби махсулотларнинг ўртача нархи тушиб кетди.

Тадқиқот натижаларига кўра пандемия камбағал оилаларнинг кўпайишига олиб келди. Мазкур тадқиқот шуни кўрсатди-ки, озиқ-овқат тўпламларини тарқатиш каби аёллар ва кексалар учун кўпроқ зарур бўлган моддий ёрдам кўнгилли кўмак беришдан кўра муҳимроқ деб ҳисобланди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг шарҳида ИФИ таркибий қисмларининг динамикаси ва минтақавий контекстидаги ўзгаришлар ҳақида ўқинг.

Иқтисодий тадқиқотлар ва иcлоҳотлар марказининг эксперти Ферузбек Давлетов ўзининг муаллифлик мақоласида нима учун Ўзбекистонга инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилишнинг янги механизми ва уларни амалга оширишга янгича қараш зарурлигини муҳокама қилади.

“Истеъмол саватчаси” 3 қисм – озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлардан иборат.

Moodyʼs рейтинг агентлигининг энг сўнгги прогнозига кўра, дунё автомобиль бозори 2020 йилда 20 фоизга қисқаради. Ўзбекистонда кўрилган чоралар туфайли пандемиянинг машинасозлик соҳасига салбий таъсирини камайтиришга эришилмоқда. Эксперт Хамидулла Нормурадов машинасозлик саноатида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар ва уларнинг таъсирини муҳокама қилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 3 ноябрь ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индексини ишлаб чиқилди.

"Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази барча оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари билан конструктив мулоқотга тайёр. Биз мамлакатимиздаги ҳар бир журналист ва блоггернинг фуқаролик позициясини ва очиқлигини ҳурмат қиламиз", - дейилади марказ расмий баёнотида.

Пилот лойиҳа 2019 йилда Нобель мукофоти совриндорлари Aбхижит Банержи, Эстер Дуфло ва Майкл Кремер методологиясига асосланган бўлиб, у дала тадқиқотлари орқали камбағалликни камайтириш самарадорлигини баҳолайди. Пилот лойиҳасининг биринчи натижалари:

Хитойда камбағаликка қарши курашишда давлат бошқарув аппарати ходимларидан жами 2,9 миллион давлат хизматчилари камбағал қишлоқларга сафарбар этилган. Натижада, 800 миллион фуқаро камбағалликдан чиқарилиб, Хитойда камбағаллик даражасининг 94 фоизга кисқаришига олиб келди.

Европа меҳнат муҳожирлари орасида энг жозибадор манзил ҳисобланади. 2019 йил ҳолатида минтақа 82 миллион муҳожирни қабул қилган бўлиб, ундан кейинги ўринларни Шимолий Америка (59 миллион), Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё мамлакатлари (49 миллион) эгаллаган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази аҳоли ўртасида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди, у истеъмолчиларнинг кайфиятини акс эттиради.

Бундай баҳолаш респондентларнинг келгуси 2-3 ой давомида мамлакатда бизнесни ривожлантиришга таъсир қилувчи ташқи омилларнинг ноаниқлиги нисбатан юқори бўлган даврда оптимистик прогноз эканлигидан далолат беради.

"Халқаро миграция жараёнининг ўйин қоидаларини меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакат ишлаб чиқади. Пандемия пайтида мазкур чекловларнинг аҳамияти янада ошгани меҳнат кучини экспорт қилувчи мамлакатларни қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўришга ундади", дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими Ҳасанжон Мажидов.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов «камбағаллик камбағалликни келтириб чиқариши, мазкур жараён бир неча сабабларга кўра содир бўлиши" ҳақида ўз мулоҳазаларини ва турли мамлакатлар камбағаллик даражасини камайтириш учун қандай курашгани ҳақида гапириб ўтди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича ҳам мана шундай қарама-қарши фикрлар пайдо бўлмоқда. Кўпчилик иқтисодчилар ва экспертлар томонидан Ўзбекистонда олиб борилаётган ташқи қарз сиёсати тўғрисидаги шахсий фикрлар, иқтисодий қарашлар ва мулоҳазалар билдирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходим Халилуллоҳ Ҳамидов ўз фикрларини ва асосларини келтириб ўтди.

COVID-19 нинг тарқалиши динамикасига кўра, беморлар сони доимо экспоненсиал эгри чизиғи бўйлаб ҳаракатланмайди ва муайян нуқтага эришгач, пасайиш кузатилади.

Интернет нашрлари орқали бир қатор иқтисодчилар, экспертлар миллий валюта қадрсизланиши борасида ўзларининг шахсий фикрларини билдирдилар. Баъзи экспертларнинг 2020 йил охирига сўм алмашув курси бўйича прогнозлари ҳам пайдо бўлди.

Коронавирус инқирози қачонгача давом этади? Коронавирус инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқариш қанча муддат олади? Мамлакатларда карантин тадбирлари қачон якунига етади? Коронавирусдан кейин глобал иқтисодий ўсиш қанчалик тез даражада тикланади? Ушбу саволларнинг барчаси коронавирус пандемияси сабабли вужудга келган ноаниқликни ошириб бормоқда.

2014-2019 йилларда чет элдан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари динамикаси давлатлар кесимида олиб қаралганда бир неча мамлакатлар бўйича қизиқарли тенденцияларни кузатиш мумкин. Сўнгги 6 йилда Швециядан Ўзбекистонга 6,9 млн. доллардан 34,8 млн долларгача пул ўтказмалари юборилган.

"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурнинг Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига оид қисми 15 та бўлим, ва 96 бандни ўз ичига олади.

Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлса, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва Европа Иттифоқи мамлакатларидан импорт қилинадиган дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларига нархларнинг пасайиши, сифатсиз дори-дармонлар улушининг камайиши сезилади. Шу билан бирга учинчи мамлакатлардан олиб кирилаётган дорилар нархларининг ошиши ҳам кузатилади.