14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистондаги 6 та банк online-кредит беришни йўлга қўйди

Ўзбекистондаги 6 та банк мобил иловалари орқали онлайн микроқарз беришни йўлга қўйган. Бу кредитни олиш учун банкга ҳеч қандай ҳужжат топширилмайди.

1 дақиқа ўқиш11 907 марта ўқилди

"Bank va Mijoz" телеграм каналининг ёзишича, ушбу хизматдан асосан банкнинг мижозлари (иш ҳақи лойиҳаси бўйича банкда карта очганлар) фойдаланиши мумкин. Қарз олувчилар банк офисларида идентификациядан ўтган бўлишлари лозим.

Ипотека-банк:

  • микроқарз миқдори – 22,3 млн.сўмгача (қарз олувчи ўртача ойлик даромадининг 3 бараваригача);
  • муддати – 12 ойгача;
  • фоизи – йиллик 32 %.

Ипак йўли банк:

  • микроқарз миқдори – 20 млн.сўмгача;
  • муддати – 12 ойгача;
  • фоизи – йиллик 39,9 %.

Саноатқурилиш банк:

  • микроқарз миқдори – 22,3 млн.сўмгача (қарз олувчи ўртача ойлик даромадининг 3 бараваригача);
  • муддати – 12 ойгача;
  • фоизи – йиллик 31,9 %.

Агро банк:

  • микроқарз миқдори – 2 млн.сўмгача, кафиллик билан 5 млн.сўмгача;
  • муддати – 12 ойгача;
  • фоизи – йиллик 36%.

Турон банк:

  • микроқарз миқдори – 2,2 млн.сўмгача;
  • муддати – 3 ойгача;
  • фоизи – йиллик 36%.

Алоқабанк:

  • микроқарз миқдори – 2,2 млн.сўмгача;
  • муддати – 1 ой;
  • фоизи – кунлик 0,3%.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади