16 октябрь, жума03:27Тошкент +18°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD12 011,65▲ 48,49EUR13 462,66▲ 72,30RUB143,17▲ 0,84CNY1 795,17▲ 7,70GBP15 911,83▲ 41,50JPY76,05▲ 0,55KRW8,93▼ 0,02CHF14 466,64▲ 108,55KZT26,51▲ 0,04
Иқтисодиёт ва бизнес

Coca-Cola Ўзбекистонга инвестиция киритмоқчи

Coca-Cola компанияси 2020—2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган.

1 дақиқа ўқиш80 марта ўқилди

Coca-Cola компанияси 2019 йилда жаҳоннинг етакчи хорижий тадқиқотчи компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг салқин ичимликлар бозорида ўрганишлар олиб борди. Унга кўра, келгуси 10 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, даромадларнинг ошиши ҳамда ҳудудларнинг туристик салоҳияти кенгайиб бориши ҳисобига салқин ичимликлар сотиш бозори ҳажми 1,8 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Coca-Cola компанияси 2020—2021 йилларда Ўзбекистонга 31 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирган. Киритиладиган инвестициялар Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳридаги заводлар модернизацияси, мавжуд қувватларни кўпайтириш учун сарфланади.

Мазкур лойиҳалар ҳудудларда аҳоли бандлиги даражасини оширишга, ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича логистика харажатларини иқтисод қилишга, республиканинг жанубий ва ғарбий ҳудудлари аҳолисини салқин ичимликлар билан янада кенгроқ таъминлашга, ишлаб чиқариш заводлари жойлашган ҳудудларда солиқ тушумларининг кўпайишига имкон яратади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади