14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

UzAuto Motors яна бир янги акцияни йўлга қўйди

UzAuto Motors компанияси Tracker ва Malibu автомобилларини уйдан чиқмасдан фоизсиз муддатли тўловга харид қилишни таклиф қилмоқда.

1 дақиқа ўқиш811 марта ўқилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Malibu 1,5 ҳамда Tracker АТ автомобилларини муддатли тўлов шартлари асосида уйдан чиқмасдан онлайн режимда харид қилишни таклиф қилмоқда.

UzAuto Motors: Ўзбекистонда илк бор автокредитни онлайн тарзда уйдан туриб расмийлаштиринг

"Агар Сизда ушбу автомобилларнинг 60 фоиз суммасини тўлаш имконияти мавжуд бўлса, унинг қолган суммасини 1,5 йил давомида фоизсиз шартларда бўлиб тўлаш имкони бор.

Бунинг учун компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилиш кифоя, улар сизга ушбу автомобилларни уйдан чиқмасдан туриб расмийлаштириш имкониятини тақдим этади", дейилади хабарда.

Компания тўлов амалга оширилганидан сўнгавтомобилни дилерлар томонидан харидорнинг уйигача етказишни таъминламоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади