14 октябрь, чоршанба08:57Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда бензиндан кейин дизель ёқилғиси нархида ҳам "қулаш" кузатилди

3 апрелдан бошлаб дизель ёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этишини билдирмоқда.

1 дақиқа ўқиш280 марта ўқилди

2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “UNG” миллий бренди остидаги ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғида дизель ёнилғисининг нархи 200 сўмга камайтирилган эди.

Ўзбекистонда бензин нархи тушди

"3 апрель кунидан эътиборан, дизельёнилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади. Гувоҳи бўлаётганингиздек, дизель ёнилғисининг нархи бир ой вақт давомида 500 сўмга пасайди", дейилади "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати хабарида.

“Ўзбекнефтгаз” ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотиладиган дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар томонидан сотилаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзонлиги таъкидланмоқда.

"Биз доимий равишда аҳолига сотилаётган маҳсулот таннархини мунтазам ўрганамиз ва таҳлил қиламиз", дейди “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “UNG Petro” директори Мирзоҳид Мусаев.

Ўзбекистон тарихида илк марта “Евро – 4” ва “Евро – 5” дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нархларни босқичма-босқич камайтириб боришда давом этишини билдирган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади