14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Жисмоний шахсларнинг кредит тўловларини 3 ойгача кечиктирган банклар 9 тага етди

Ўзбекистондаги 9 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш828 марта ўқилди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги 9 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Марказий банк коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахборот берди

Фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун белгиланган барча пеня тўловлари ва жарима бекор қилинди. Фоиз тўловлари карантин даври тугаганидан сўнг амалга оширишилиши мумкин.

Карантин муддати узайтирилган тақдирда, кўрсатилган муддат тугаганидан кейин, мижоз кечиктирилган тўловни узайтириш учун банк билан боғланиш ҳуқуқига эга.

1 апрел ҳолатига кўра, аҳолининг 100 млн. сўмдан кам бўлган барча кредит (овердрафт, онлайн микроқарз, суд жараёнидаги кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича таътил эълон қилган банклар рўйхати:

  1. Ўзсаноатқурилишбанк;
  2. Асакабанк;
  3. Туронбанк;
  4. Алоқабанк;

    Кредит тўловларини қайтаришга қийналган қарздорларга "таътил" берилади

  5. Ҳамкорбанк;
  6. Миллийбанк;
  7. Агробанк;
  8. Микрокредитбанк;
  9. ZiraatBank.

Ушбу банклар жисмоний шахслар учун кредит шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритишмоқда ва кредитлар бўйича 2-3 ойлик имтиёзли давр беришмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади