14 октябрь, чоршанба09:01Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Энди коронавирус юқтирганлар шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини билиш мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “COVID-19”га чалинган беморларнинг эпидемиологик марштрути билан имкони яратилди. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг.

1 дақиқа ўқиш940 марта ўқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди.

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Бугун эса беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилди.

“COVID-19 “ билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайтида “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади