Коронавирус юқтирган беморларнинг икки нафари оғир аҳволда
Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекцияси қайд этилган ҳолатлар сони 390 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир.
Ёш жиҳатдан:
- 0-9 ёшгача – 10 нафар (2,6%);
- 10-19 ёшгача – 15 нафар (3,8%);
- 20-29 ёшгача – 59 нафар (15,1%);
- 30-39 ёшгача – 111 нафар (28,5%);
- 40-49 ёшгача – 123 нафар (31,5%);
- 50-59 ёшгача – 48 нафар (12,3%);
- 60-69 ёшгача – 17 (4,4%);
- 70-79 ёшгача – 6 (1,5%);
- 80 ёшдан юқори бўлганлар 1 нафар (0,3%)ни ташкил этмоқда.
Айни пайтда:
- Тошкент шаҳрида 170;
- Қорақалпоғистон Республикасида 2;
- Андижон вилоятида 61;
- Бухоро вилоятида 19;
- Наманган вилоятида 48;
- Фарғона вилоятида 64;
- Хоразм вилоятида 18;
- Қашқадарё вилоятида 6;
- Навоий вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор даволанмоқда.
Беморларга тиббиёт ходимлари томонидан халқаро стандартлар асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.



