14 октябрь, чоршанба08:08Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Брюс Панниер: Шавкат Мирзиёев айни танг вазиятда минтақада яна лидерликни ўз қўлига олди

"Марказий Осиё мамлакатлари доирасида фаол ҳаракат қилаётган битта сиёсатчи бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир", дейди Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Брюс Панниер

1 дақиқа ўқиш1 169 марта ўқилди

Davletovuz'нинг ёзишича, Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Брюс Панниер у навбатдаги таҳлилий мақоласида "Марказий Осиё доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга фаол ҳаракат қилаётган битта сиёсатчи бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев", эканлигини билдирган.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда "2019 йил одами" дея эътироф этилди

“Марказий Осиё доирасида коронавирусга қарши саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга фаол ҳаракат қилаётган битта сиёсатчи бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир.

Наврўз охирги йилларда Марказий Осиё учун алоҳида санага айланди. Чунки шу сана атрофида минтақа мамлакатлари лидерлари Шавкат Мирзиёевнинг БМТдаги ташаббусидан сўнг бир стол атрофида ўтириб, норасмий мулоқот қилишга келишиб олган эди. Дастлаб Астанада тўрт мамлакат, Тошкентда эса беш мамлакат раҳбарларининг, ўзбекча таъбир билан айтганда, “чойхонаси” бўлиб ўтди.

Афсуски, бу йил коронавирус сабабли ҳамма ўз дарди билан овора. Чегаралар тақа-тақ ёпилган, барча ўз билганича ва тушунганича офатга қарши курашмоқда. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ушбу танг вазиятда минтақада яна лидерликни ўз қўлига олди.

Агар Марказий Осиё доирасида саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга фаол ҳаракат қилаётган битта сиёсатчи бўлса, у ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевдир”, дейди Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт, RFE/RL колумнисти Брюс Панниер.

Муаллифнинг қайд этишича, Ўзбекистонда илк коронавирус инфекцияси 14 март куни, Қозоғистондан икки кун ўтиб аниқланди. 18 март куни Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонда мулоқот қилди, 20 март куни эса Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефонда вазиятни муҳокама қилди.

Шу йилнинг 18 ва 27 март кунлари эса Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди. 27 март куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан ҳам телефонда гаплашди. Бир кун олдин эса Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан вазиятни атрофлича муҳокама қилишган эди. Фақатгина Тожикистон раҳбари билан мулоқот қилинмади, холос.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонда “Йил одами” деб эътироф этилди

“Шавкат Мирзиёевга таҳсин айтиш керак, чунки у минтақа давлатлари саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасида жуда катта ишни амалга оширди”, дея фикрини умумлаштиради Брюс Панниер.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади