14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Алишер Усмонов коронавирусга қарши дори топилса, Ўзбекистонга ўзи пулини тўлаб олиб келмоқчи

Шавкат Мирзиёев 3 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга кўрсатаётгани ёрдами ҳақида тўхталиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш1 430 марта ўқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни коронавирус тарқалиши ва унинг оқибатларига қарши кураш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда Президент асли ўзбекистонлик россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга кўрсатаётгани ёрдами ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳонович Усмоновга алоҳида раҳмат демоқчиман. 20 миллион доллар пул ўтказиб берди. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта кўмак, елкадош, мададкор бўляпти. Шу кунларда ўзлари ҳам Ўзбекистонда. Қайси давлатда коронавирусга қарши янги дори топилса, халқим учун ўзим пулини тўлаб олиб келиб бераман, деб айтяпти. Шундай ёрдамлари учун халқимиз номидан алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман», деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, Навоий вилоятидаги кластерлардан бирининг раҳбари куни кеча Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасига 500 минг доллар нақд пул олиб келган. «Мана шу халқимга, ўзбек халқимга, деб. Мана қандай фарзандларимиз бор», деди Ўзбекистон Президенти.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади