Барча янгиликлар

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир ой ичида яна 7 поғонага кўтарилди
Интернет тезлиги бўйича рейтингда Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида 36 поғонага кўтарилган.

ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартирмоқчи
АҚШнинг баъзи ҳудудларида талаб камайгани сабаб нефть қазиб олиш ҳажми автоматик тарзда қисқарган.

Ўзбекистон Президенти Админстратцияси тадбиркорлар мурожаати учун Help Business телеграм ботини ишга туширди
Тадбиркорлар карантин даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳасига ўз таклифларини киритишлари мумкин.

Германиялик ишбилармонлар ноқулай ташқи омилларга қарамай, ўз бизнесларини Ўзбекистонда давом эттирмоқчи
Германиялик ишбилармонлар вирус тарқалишидан келиб чиққан ноқулай ташқи омилларга қарамай, ўз бизнесларини Ўзбекистонда давом эттириш ва ривожлантиришга катта қизиқиш билдирди. 2020 йил учун белгиланган 1,1 миллиард евро миқдоридаги тўғридан-тўғри Германия инвестицияларини тўлиқ ўзлаштиришга келишиб олинди.

Корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун кредитлар ажратилади
9 апрель куни Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда Банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.

Махсус рухсатнома талаб этилмайдиган авторанспортлар рўйхати эълон қилинди
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати ва автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг янгиланган рўйхати
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси: Энг қиммат гўшт Тошкент шаҳрида сотилмоқда
Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўрганиб чиқилди. Аҳоли томонидан талаб кучайган маҳсулот – картошка деҳқон бозорларида 2700 сўмдан 8000 сўмгача сотилмоқда.

Автомобиллар ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома бериш тўхтатилди
Махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Ўзбекистонда 6,76 миллиард сўмдан зиёд солиқларни тўлаш муддати кейинга қолдирилди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида иқтисодий барқарорликни ва соҳаларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор солиқ имтиёзлари жорий этилди.

ЕТТБ коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларини пасайтириш борасида Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатади
ЕТТБ томонидан шакллантирилган Бирдамлик пакети (Пакетнинг умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида) ҳисобидан Ўзбекистоннинг 4 та тижорат банкларига умумий қиймати 220 миллион АҚШ долларига тенг кредит ва савдони молиялаштириш линиялари тақдим этилиши маълум қилинди.

“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 751 тонна картошка маҳсулотлари расмийлаштирилди
“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Афғонистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида Амударё орқали юк ташувида сув транспорти ва уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган бўлиб, ҳозирда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарлари бўлган картошка, шакар, гуруч, саримсоқ пиёз каби маҳсулотлар тез фурсатларда ички бозорларга етказиб бермоқда.

Марказий банк: Кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этади
Марказий банк кредит бўйича тўлов муддатлари кечиктирилган даврда ҳам кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисобланиши давом этиши ва ушбу фоизлар кечиктирилган муддат тугаганидан сўнг тўланилиши лозимлигини маълум қилди.

Коронавирус туфайли учинчи ўлим ҳолати қайд этилди
Чирчиқ шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро Ш.да коронавирус инфекцияси аниқланиб, 31 март куни республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Бемор Ш.да юрак ва ўпка етишмовчилиги сабаб юрак фаолияти тўхташи кузатилган.

1 июндан импорт қилинадиган тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади
2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Ўзбекистон ва Россия коронавирус пандемияси шароитида инвестицион ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш механизмларини муҳокама қилди
Ўзбекистондан Россияга етказиб бериладиган янги мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларни консолидация қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва тақсимлаш мақсадида улгуржи-дистрибьюторлик марказларини бошқариш бўйича қўшма корхоналарни яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Кредит таътиллари бўйича билишингиз лозим бўлган қоидалар
Карантин тугаганидан сўнг қийналиб қолмаслигингиз учун, кредит таътиллари бўйича айрим қоидаларни билиб олишингиз лозим. Қайсидир банк кредит учун берилган имтиёзли давр эвазига кредит муддатини чўзмасдан, имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган суммани қолган даврлар учун тенг бўлиб юбормоқда. Қайсидир банк эса маълум бир муддатга бўлиб юборган, баъзилар кредит умумий муддатини чўзишган.

Кредит "таътили" эълон қилган банклар сони янада ортди
Ўзбекистондаги 24 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Хорижда нечи нафар Ўзбекистонлик коронавирус юқтириб олганлиги тўғрисида маълумот берилди
Баъзи давлатларда коронавирус тарқалиши кенг кўламли тус олган. Афсуски, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда, деди Авазбек Хаджиметов.

Кредит "таътили" эълон қилган банклар сони 22 тага етди
Ўзбекистондаги 22 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард доллар кредит ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун олдинги ажратилган 700 млн доллар кредит линиясига қўшимча равишда 14 миллиард доллар ажратишга тайёр.

Ўзбекистонда март ойи учун "Палов индекси" маълум қилинди
Давлат статистика қўмитаси республика бўйича умумий овқатланиш муассасаларидаги палов нархларини эълон қилди. Унга кўра энг қиммат палов Самарқанд вилоятида экан.

Жисмоний шахсларнинг кредит қарздорлиги бўйича "таътил" берадиган банклар сони кўпайди
Ўзбекистондаги 21 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Коронавирус юқтирган беморларнинг икки нафари оғир аҳволда
Беморларнинг 31 нафарида пневмония кузатилмоқда. Шундан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.