14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Кредит таътиллари бўйича билишингиз лозим бўлган қоидалар

Карантин тугаганидан сўнг қийналиб қолмаслигингиз учун, кредит таътиллари бўйича айрим қоидаларни билиб олишингиз лозим. Қайсидир банк кредит учун берилган имтиёзли давр эвазига кредит муддатини чўзмасдан, имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган суммани қолган даврлар учун тенг бўлиб юбормоқда. Қайсидир банк эса маълум бир муддатга бўлиб юборган, баъзилар кредит умумий муддатини чўзишган.

1 дақиқа ўқиш2 617 марта ўқилди

Биринчи гуруҳ банклар тақдим этаётган кредит таътилидан фойдаланишда мижозларнинг мурожаати шарт эмас. Фақат карантин тугаганидан кейин банкга бориб шартномаларга тегишли ўзгартириш киритишингиз лозим бўлади.

Иккинчи гуруҳ банкларга эса электрон мурожаат қилиш орқали (банкларнинг сайтларида кўрсатилган) кредит каникулини олишингиз мумкин. Бу ҳақда Bankir va Mijozlar телеграм канали маълумот бермоқда.

  • Кредит каникулларидан фойдаланиш ихтиёрий. Агар сиз кредитларни тўлашда давом этишни хоҳласангиз, банк қаршилик қилмайди.
  • Кредит таътилидан фойдаланишда кредитга фоиз ҳисоблаш тўхтатилмайди.
  • Имтиёзли давр ичида фоизлар ўз вақтида тўланмагани учун жарима ва пенялар ҳисобланмайди.
  • Кредит таътили даврида кредит фоизларини тўламасангиз, таътил тугаганидан кейин уларни бирданига (3 ойлик фоизни битта қилиб) тўлашингизга тўғри келиб қолиши мумкин.

Чунки банклар фақат асосий қарз учун имтиёз беришмоқда, фоизлар учун эмас.

  • Таътилдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, кредит олган банкингизни шартларини яхшилаб ўқиб олинг. Тушунмасангиз, иқтисодчилардан сўраб олинг.

Чунки қайсидир банк кредит учун берилган имтиёзли давр эвазига кредит муддатини чўзмасдан, имтиёзли даврда тўланиши лозим бўлган суммани қолган даврлар учун тенг бўлиб юбормоқда, қайсидир банк маълум бир муддатга бўлиб юборган, баъзилар кредит умумий муддатини чўзишган.

Зийрак бўлинг. Карантиндан кейинги давр карантиндаги даврдан қимматроққа айланмасин.

  • айрим банклар онлайн берилган ва овердрафт кредитлар учун, айримлар ҳатто микроқарз учун имтиёз тақдим этмаган.
  • Икки ёки ундан кўп банклардан кредит олганлар, барча банкларнинг таътилидан фойдаланманг. Имтиёзли давр тугаганида энг қийналадиган сиз бўласиз. Барча банкларга бориб ҳужжатларни ўзгартиришингиз ва барча фоизларни бир ой ичида тўлашингизга тўғри келиши мумкин.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади