# кредит

Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ажратилди
Ажратилган кредитнинг асосий қисми янги асбоб-ускуналарни харид қилиш ва хомашёга йўналтирилган.

Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

ОТБ Ўзбекистонда автомагистрал йўлларни реконструкция қилиш учун қарз маблағлари ажратади
ОТБ томонидан ажратилган қарз маблағлар ҳисобига Ўзбекистондаги Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу магистрали участкаси икки полосали цемент-бетон йўлга айлантирилади.

Гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш учун Франция тараққиёт агентлиги билан 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича келишув имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида бир нечта ГЭСларнинг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга яна 200 млн доллар кредит ажратиши мумкин
ОТБ директорлар кенгаши томонидан электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатда қайтариш шарти билан 200 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишини кўриб чиқади.

Бухорода сув таъминотини яхшилашга ОИИБ томонидан маблағ ажратилади
Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз сув таъминотини яхшилаш ва канализация тизимларини ривожлантириш учун берилади.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси Ўзбекистонга 46,2 млн доллар ажратди
Мазкур маблағлар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилаётган «Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш» лойиҳасининг 2-чи босқичи доирасида тақдим этилмоқда.

Бухородаги иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади
Ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади.

Жасур Қаршибоев: Ўзбекистон коронавирусга қарши кураш учун $1 млрд. кўпроқ маблағ олди

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун соддалаштирилган кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан 100 миллион доллар кредит олади
Ушбу маблағ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини модернизация қилиш ва жиҳозлаш учун сарфланади.

Пандемия даврида кредит қарздорликлари 1 октябргача узайтирилди
Коронавирус пандемиясининг оқибатида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловлари муддати қарздорнинг пул оқими таҳлилидан келиб чиқиб, томонларнинг келишувига кўра жорий йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилади.

Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 млн доллар имтиёзли кредит ажратди
ОТБ Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига 500 млн. AҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди
Маблағ кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

«Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals»ни молиялаштириш учун 25,0 млн доллар кредит ажратилмоқда
Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Қўқон суперфосфат заводи» АЖни замонавийлаштиришда «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals»нинг тўғридан-тўғри инвестицияларини молиялаштириш учун кредит ажратди.

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади
Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Навоийда сервисни ривожлантиришга 30 млрд сўм ажратилмоқда
Ушбу кредит линияси олти ойлик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкаси даражасида 3 йил муддатга берилади.

Янги қурилган уйларга кредит беришда банк кадастр ҳужжатини талаб қилса, шу ҳолат тўғрими?
Марказий банк матбуот хизмати фуқаролардан тушган шундай саволларга атрофлича жавоб берди.

Марказий банк қанчагача микроқарз берилиши ва микроқарз фойизи бўйича маълумот берди
Марказий банк матбуот хизмати томонидан микроқарз олишнинг шартлари ва қоидаларини тушунтириб берилди.

Хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит берилади
Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилади.

Ўзини ўзи банд қилган тадбиркорлар учун кредит ажратилади
Президент 16 июнь куни ўтган йиғилишда Молия вазирлигига тадбиркорликни бошлаётган ишсиз фуқарога 3 ой мобайнида бино-иншоотнинг ижара тўлови учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 100 миллион доллардан зиёдроқ маблағ ажратилади
Шавкат Мирзиёев 16 июнь куни ўтган йиғилишда, маиший ускуналарни таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш шохобчалари, компьютер дизайнерлиги, бухгалтерия, реклама, пуллик тиббий хизмат каби тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан кредит ажратиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Президент топшириғи: Оилавий тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш соддалаштирилади
Жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланади
Аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитларини бериш кенгайтирилади.