14 октябрь, чоршанба10:46Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Бухорода сув таъминотини яхшилашга ОИИБ томонидан маблағ ажратилади

Осиё инфратузилма инвестициялари банки томонидан 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз сув таъминотини яхшилаш ва канализация тизимларини ривожлантириш учун берилади.

1 дақиқа ўқиш37 марта ўқилди

ухорода сув таъминотини яхшилашга ОИИБ томонидан маблағ ажратилади

"Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385, 12 млн АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

  • ОИИБ қарзи – 385,12 млн;
  • Ўзбекистон ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади