14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

1 дақиқа ўқиш65 марта ўқилди

2020 йил 25 июнь куни Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун: 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади