14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда

Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро савдо соҳасида ижобий тенденцияларини мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган фаол ҳамкорликдаги ишлари яқин келажакда савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш имконини беради.

1 дақиқа ўқиш39 марта ўқилди

Ўзбекистон ва Россия яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларгача оширишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Москвага хизмат сафари чоғида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Москвада Умрзоқов Россия Бош вазирнинг ўринбосари Алексей Оверчук, саноат ва савдо вазири Дмитрий Мантуров ва иқтисодий тараққиёт вазири Михаил Решетников билан учрашди.

2019 йилда ўзаро савдо ҳажми 6,63 миллиард долларни ташкил этди ва бир йил олдингига нисбатан 15,6 фоизга ўсди. Ўтган йили Ўзбекистонга 1,3 миллиард доллар (шундан тўғридан-тўғри - 650 миллион доллар) рус сармояси киритилган, 2020 йилнинг биринчи чорагида эса - 329,5 миллион доллар инвестиция қилинган, 2020 йил якунларига кўра 1,5 миллиард долларлик Россия сармояси ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, инвестиция соҳасида шериклик, савдо айланмасини кўпайтириш ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштиришнинг самарали механизми сифатида минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида урғу беришга келишиб олинди. Шу нуқтаи назардан, Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган II Минтақалараро ҳамкорлик форуми ва «Made in Uzbekistan» Миллий маҳсулотлар кўргазмасига биргаликда тайёргарлик кўриш доирасида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади