14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

1 июлдан Ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи ошади

Уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб олмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

1 дақиқа ўқиш2 024 марта ўқилди

"Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Президент фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКга 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни реализация қилишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди. Ушбу муддат ўз якунига етмоқда.

Ипотека кредитини олиш учун мурожаат қилган шахсларга қандай талаблар қўйилмоқда?

Уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

Маълумот учун, ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади