14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Янги қурилган уйларга кредит беришда банк кадастр ҳужжатини талаб қилса, шу ҳолат тўғрими?

Марказий банк матбуот хизмати фуқаролардан тушган шундай саволларга атрофлича жавоб берди.

1 дақиқа ўқиш650 марта ўқилди

Президент қарори билан янги қурилган уйларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилмоқда. Қизиқиб уй қидирдим, янги қурилаётган уйларни топдим. Кейин банкка бордим, банк ҳужжатлар тўпламини берди. Уларнинг орасида кадастр ҳужжатлари нусхаси ҳам бор эди. Табиийки, янги қурилаётган уй ҳужжати қанчадир муддатдан кейин, уй фойдаланишга топширилиш арафасида тайёр бўлади. Лекин бу ҳужжатсиз банк кредит ажратмасдан мени кўп сарсон қиляпти. Шу талаб тўғрими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 3 январдаги “Уй-жой қурилишига, уни реконструкция қилишга ва сотиб олишга ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2-сонли қарорига асосан ипотека кредити ҳисобига сотиб олинадиган ва белгиланган тартибда қарз олувчи мулкига ўтадиган якка тартибдаги уй-жой ёки квартира гаровга қўйилган ҳолда амалга оширилади.

Ипотека кредитини олиш учун мурожаат қилган шахсларга қандай талаблар қўйилмоқда?

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони ҳамда 2020 йил 1 майдаги “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4701-сонли Қарори асосида ипотека кредити орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби амал қилиб келмоқда.

Янги тартибга асосан ипотека кредитлари бирламчи бозорда тайёр ҳолда топшириш шарти билан ҳамда тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, амалдаги тартибларга асосан ипотека кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган якка тартибдаги уй-жой ҳамда кўп квартирали уйлардаги квартираларни кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлиши талаб этилади.

Қурилиш ишлари тугалланмаган якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда кўп квартирали уйлардаги квартиралар (кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаган) табиийки, ўрнатилган давлат стандартларидан ўтказилмаган ва бу ўз навбатида, тижорат банклари фаолияти учун рискли операциялар сифатида кўрилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади