14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Навоийда сервисни ривожлантиришга 30 млрд сўм ажратилмоқда

Ушбу кредит линияси олти ойлик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкаси даражасида 3 йил муддатга берилади.

1 дақиқа ўқиш43 марта ўқилди

Президентнинг 2020 йил 16 июндаги "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида Навоий вилоятига 30 млрд. сўм ажратилмоқда.

Ўзини ўзи банд қилган тадбиркорлар учун кредит ажратилади

Ушбу кредит линияси олти ойлик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкаси даражасида 3 йил муддатга берилади. Мазкур кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур маълумотлар Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси, тижорат банклари ва Савдо- саноат палатаси раҳбарларининг Навоий вилоятида хизматлар соҳасида жадал ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва аҳоли учун янги иш ўринлари яратиш масалаларини биргаликда ўрганиб чиқиш бўйича ташкил этилган учрашувлари давомида баён этилди.

Таъкидлаш жоизки, шу кунларда тижорат банклари вакиллари жойларда тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашиб, кредит линияси мақсадини тушунтирган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳалар пакетини шакллантирмоқда.

Қарор ижроси доирасида республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам кредитларни хизмат кўрсатиш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларга йўналтириш бўйича ишчи гуруҳлар фаол иш олиб бормоқда. Ушбу соҳага жами 1 трлн. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши кўзда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади