14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Бухородаги иссиқхона эгаларига имтиёзли кредитлар ажратилади

Ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади.

1 дақиқа ўқиш74 марта ўқилди

Бухорода юз берган табиий офат натижасида етказилган зарарларни қоплашга оид Ҳукумат фармойиши қабул қилинди.

Унга кўра, Бухородаги табиий офатдан талофат кўрган 116 нафар иссиқхона эгаларига вилоят ҳокимлиги томонидан шакллантирилган рўйхат асосида, истисно тариқасида:

  • уларнинг фаолиятини қайта тиклаш учун 18 фоиздан ошмаган ставкада, 2 йилгача бўлган муддатга жами 71,6 млрд сўм миқдорда тижорат банклари кредитлари ажратилади;
  • ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатлари тўлиқ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Жамғарма) томонидан қопланади;
  • кредитлар таъминотининг 50 фоизи Жамғарма кафиллиги ва қолган қисми суғурта ташкилотларининг суғурта полиси асосида амалга оширилади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади