14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон ва Россия Марказий банклари компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди

Икки мамлакат Марказий банклари компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратишда ҳамкорлик қилади.

1 дақиқа ўқиш32 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия Федерацияси Марказий банки ўртасида компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.

Марказий банк: Тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари белгиланди

Меморандум компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат Марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.

Компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер ҳужумларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади