14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Марказий банк: Тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари белгиланди

Марказий банкининг “Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди.

1 дақиқа ўқиш29 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Низоми тасдиқланди (2020 йил 30 июнда №3268 рақами билан рўйхатга олинган), деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизмати.

Низом тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир минимал талабларни белгилайди.

Ўз навбатида, ушбу ҳужжат қатор мақсадларни кўзда тутади. Хусусан,

  • тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун зарур бўлган вазифаларини белгилаш;
  • тўлов тизимларида тўловларнинг киритилиши, узатилиши, қайта ишланиши, сақланишида ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг амалга оширилиши лозим бўлган талабларни ёритиш;
  • тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов маълумотларини рухсатсиз ўзгартирилиши, четга чиқиши ва бошқа салбий таъсирларнинг олди олиш;
  • масофадан тўлов хизматларини кўрсатишда хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашдан иборат.

Низом тўлов тизимларининг хусусиятидан келиб чиқиб, улар учун ахборот хавфсизлиги томонидан ички тартиб-қоидаларнинг ишлаб чиқилишига хизмат қилади.

Айниқса, мазкур ҳужжат тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот муҳофазаси лозим даражада таъминланишида муҳим аҳамиятга эга. Низом 2020 йил 30 июндан кучга кирди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади