14 октябрь, чоршанба10:41Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди

Маблағ кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

1 дақиқа ўқиш78 марта ўқилди

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади. Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

Сал олдин Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади