# Жаҳон банки

Жаҳон бозорида олиб борилаётган ислоҳотлар шароитида Ўзбекистоннинг иқтисодий истиқболлари ижобий бўлиб қолмоқда
Бутун мамлакат бўйлаб карантин қайта киритилмаса, 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8% дан 5,0% гача прогноз қилинмоқда, дейди Жаҳон банки таҳлилчилари.

Ўзбекистон илк маротаба Жаҳон банкининг инсон капитали индексида иштирок этди
2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг маълумотлари «Инсон капитали индекси» рейтингида эълон қилинмаган.

Жаҳон банки 30 йил муддатга шартлар асосида 500 млн доллар маблағ ажратади
Президент қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаси тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарор билан Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган лойиҳанинг устувор йўналишлари, маблағдан фойдаланиш схемаси ва тартиблари белгилаб берилган.

Президент ҳузурида Жаҳон банки кредит маблағлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди
Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди. Кредит маблағининг 65 миллион доллари эвазига замонавий агрологистика марказлари ва комплексларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга қиймати 1,5 млрд доллар бўлган 9 та янги лойиҳа ишлаб чиқмоқда
Жаҳон банки ҳудудларни ривожлантиришда Ўзбекистонга янада ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди
Маблағ кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади
“Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

COVID-19 пандемияси Ўзбекистон иқтисодиётидаги вазиятга қандай таъсир қилди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жаҳон банки ва Тараққиёт стратегияси маркази билан биргаликда COVID-19 нинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича тадқиқот ўтказди.

Жаҳон банки: Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ўсишда давом этадиган минтақадаги ягона давлат
Ўзбекистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги 24 та мамлакат ичида иқтисодиёти ўсишда давом этаётган ягона давлат. Рецессия деярли қолган барча давлатларга таъсир қилади. Минтақа иқтисодиёти 4,7 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард доллар кредит ажратади
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун олдинги ажратилган 700 млн доллар кредит линиясига қўшимча равишда 14 миллиард доллар ажратишга тайёр.

Ўзбекистондаги 500 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади
Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш учун 239 млн. доллар ажратади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги аҳолиси янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана олиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Жаҳон банки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
16 январ куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири Очилбой Раматов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.