14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистондаги 500 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш учун 239 млн. доллар ажратади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги аҳолиси янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана олиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш156 марта ўқилди

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши 12 март куни Ўзбекистонда сув таъминоти тизимини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш лойиҳасини молиялаштириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясидан 239 миллионлик кредит ажратилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.

“Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация инфратузилмаси, асосан, Совет даврида яратилган. Бугунги кунда у эскирган ва капитал реконструкция қилишни ва янада кенгайтиришни талаб қилади. Бироқ ушбу инфратузилмани янгилаш бўйича иш суръати, унинг мавжуд қуввати ва техник хизмат кўрсатиши ўсиб бораётган аҳоли эҳтиёжларини қондирмайди. Ушбу омиллар мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида сув таъминоти ва канализация сифатининг пасайишига олиб келди”, деган Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудидаги 500 мингдан ортиқ аҳоли янада сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдалана олиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида оқава сув тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Сирдарё вилоятида ва Самарқанддаги Каттақўрғон шаҳрида ҳам сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.

Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири бу бутун Ўзбекистон бўйлаб энергия ва сув йўқотишларини камайтиришдир. Бунга сув таъминоти хизматлари соҳасида энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини молиялаштириш механизмини, шунингдек, маҳаллий сув каналлари фойдаланиши мумкин бўлган сув истеъмолини ҳисоблаш дастурларини жорий қилиш орқали эришиш мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади