14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда март ойи учун "Палов индекси" маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси республика бўйича умумий овқатланиш муассасаларидаги палов нархларини эълон қилди. Унга кўра энг қиммат палов Самарқанд вилоятида экан.

1 дақиқа ўқиш101 марта ўқилди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг қиммат палов Самарқанд вилоятида бўлиб, унинг бир килограмми 116 669 сўмни ташкил қилади.

Қўмита томонидан тайёрланган 2020 йилнинг март ойи учун вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисидаги маълумотга кўра, Қашқадарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида паловнинг бир килограмми 112 000 сўм туради.

Март ойи учун эълон қилинган "Палов индекси"га кўра, энг арзон палов Наманган вилоятида бўлиб, унинг бир килограмми 80 997 сўм туради. Сурхондарё вилоятида эса бир килограмм палов нархи 82 600 сўмни ташкил қилса, Қорақалпоғистонда 85 169 сўмни ташкил этади.

Қайд этилишича, Статистика қўмитаси маълумотлари шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасаларидаги, ош марказларидаги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади