14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

1 июндан импорт қилинадиган тамаки маҳсулотларига акциз солиғи киритилади

2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

1 дақиқа ўқиш96 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилади.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари қўшимча позициялар билан тўлдирилади.

  • Унга кўра, қатор тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи ставкалари миқдорлари белгиланди.
  • Жумладан, 2020 йил 1 июндан чекиладиган тамакининг 1 килоси учун 25 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи солинади.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади