14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 751 тонна картошка маҳсулотлари расмийлаштирилди

“Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости Афғонистон ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида Амударё орқали юк ташувида сув транспорти ва уларда ташилаётган товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишга ихтисослаштирилган бўлиб, ҳозирда аҳолининг энг муҳим зарурий ва бирламчи товарлари бўлган картошка, шакар, гуруч, саримсоқ пиёз каби маҳсулотлар тез фурсатларда ички бозорларга етказиб бермоқда.

1 дақиқа ўқиш102 марта ўқилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида 751 тонна картошка, 112 тонна гуруч, 10 тонна саримсоқпиёз маҳсулотлари қисқа муддатларда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилиб, ички бозорларга тарқатилди.

Бундан ташқари, мавжуд вазиятни инобатга олган ҳолда яна 20 турдаги товарлар (13 турдаги озиқ-овқат, 7 турдаги гигиена маҳсулотлари) импортига 2020 йилнинг сўнгига қадар божхона божи ва акциз солиғидан имтиёзлар жорий этилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади