Барча янгиликлар

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ўзаро ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Аввалроқ Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов раҳбарлигидаги ҳарбий делегация Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Озарбайжонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

"Валдай" клубининг Осиё конференцияси Самарқандда бўлиб ўтади
Самарқанд шаҳрида 10-11 ноябрь кунлари “Валдай” Халқаро мунозара клубининг X Осиё конференцияси бўлиб ўтади. Жорий йил ўнинчи бор ўтказиладиган мазкур конференция ўтган давр мобайнида минтақавий муаммолар ва умумий глобал таҳдидлар бўйича экспертлар мулоқотини ташкил этиш майдонга айланди.

Хорижий компанияларнинг вакиллари билан геология-қидирув ва углеводородларни қазиб олишни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 28 октябрь куни "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти Бирлашган Араб Амирлигининг "Mubadala Petroleum", Франциянинг "Total E&P Activites Petrolieres" ва Россиянинг "НОВАТЭК" компаниялари вакиллари билан учрашди. Ушбу учрашувдан кўзланган мақсад жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган "Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Бош вазир номзоди қандай тасдиқланади?
2019 йилда Ўзбекистонда муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисидаги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга доир фаол иш олиб борилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида акселератор лабораториялар фаолияти муҳокама қилинди
2019 йил 26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида БМТ бош котибининг маслаҳатчиси, БМТТД маъмурининг махсус маслаҳатчиси Абдулай Мар Дийе билан учрашув ташкил этилди.

Оммабоп рейтингнинг нозик жиҳатлари
Жаҳон банки ва "Doing Business" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи ҳар доим рейтингда иштирок этувчи барча мамлакатларнинг иқтисодий соҳаси ва ахборот маконида муҳим воқеалик ҳисобланади. Рейтингга бўлган бундай эътибор мамлакатдаги бизнес учун шарт-шароитларни яхшилаш ва дунёнинг бошқа давлатлари билан батафсил таққослашда ҳукуматларнинг фаолиятини обьектив баҳолаш имконини беради.

Онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ташкил этилади
“Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Давлат хизматлари учун навбатни масофадан бронлаш мумкин
Давлат хизматлари агентлиги (ДХА) ташриф буюрувчиларга қулай вақтда навбатга ёзилиш функциясини жорий этмоқда.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича янги тизим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 октябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва ипотека бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ташқи савдо операциялари: валюта ва товарлар келиб тушса, жарима бўлмайди
Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди

Қорақалпоғистондаги Акчакўл ва Судоче кўлларида сайёҳлик зоналари ташкил этилади
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги Инвестиция порталига Қорақалпоғистон Республикасида режалаштирилган туризм соҳасидаги 2 та инвестиция таклифини жойлаштирди: бу Акчакўл кўлида сайёҳлик комплекси ва Судоче кўлида қушларни кузатиш пунктларини яратиш (қушларни кузатишни оммалаштириш) бўйича махсус экотуризм мажмуасини яратиш.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида бир нечта бизнес визалар жорий этилди
Томонлар 5 иш кунида 6 ойгача бўлган муддатга бир нечта бизнес визаларини беришга келишиб олдилар.

10 миллиард куб метр газ захирасига эга Боҳористон кони ишга туширилди
Янги қудуқнинг ўзлаштирилган қисмининг кунлик захираси 200 минг куб метр газ ва 20 тонна нефтдир, дея хабар беради Epsilon матбуот хизмати.

«Ўзбеккўмир» Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди
«Ўзбеккўмир»нинг 45 фоиз улуши Россия компаниясига ишончли бошқарувга берилмайдиган бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти 24 октябрь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолади.

Банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш бўйича вазифалар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 октябрь куни банк тизимини ислоҳ қилиш ва банкларнинг инвестициявий фаоллигини ошириш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон «Бизнес юритиш 2020» рейтингида кўтарилди
Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 7 поғона юқорига кўтарилиб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда энг юқори кўрсаткичга эришган 20 мамлакат қаторига кирди.

Тошкент вилоятида ташкил этилган халқаро инвестицион форумда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди
Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Янги қонун молиявий сектор ривожига қандай таъсир кўрсатади?
МБ яқинда қабул қилинган кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишни кучайтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштиришга доир қонунни шарҳлади.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни нотижорат мақсадлари учун олиб ўтиш тартиби янада такомиллаштирилади
Сўнгги йилларда мамлакатимизда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, божхона органлари фаолиятини ривожлантириш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қозоғистон билан чегара ўтказиш пункти бир неча ой ёпилади
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар ва жисмоний шахслар диққатига!

Президент ҳарбийларнинг фарзандлари учун қурилган боғчага ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мактабгача таълим тизимини юксалтириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жойларда болаларни мактабгача таълим билан тўлиқ қамраб олиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида замонавий боғчалар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Brexit бўйича келишувга эришди
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия икки кунлик узлуксиз музокаралардан сўнг «Шимолий Ирландия бўйича қўшимча протокол ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш тўғрисидаги келишувни тўлдирадиган сиёсий декларация тўғрисида» келишувга эришди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер Пайшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги солиқ кредитлари жорий этилишини таклиф этди
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида академия профессор ўқитувчилари, Давлат солиқ қўмитаси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари иштирокида янги таҳрирдаги солиқ кодекси муҳокамаси бўлиб ўтди.