14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Тошкент вилоятида ташкил этилган халқаро инвестицион форумда қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди

Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

1 дақиқа ўқиш2 203 марта ўқилди

Тошкент вилоятида 40 дан ортиқ давлатдан 350 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этаётган “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг биринчи кунида қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди.

Хусусан, хорижлик инвесторлар билан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, тиббиёт, логистика каби қатор йўналишлар бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Жумладан, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг “Dongil construction” компанияси ўртасида лойиҳа қиймати 400 миллион долларни ташкил этувчи замонавий кўп тармоқли шаҳарча барпо этиш, Хитойнинг “Phoenix international wisdom technology investmen” компанияси билан Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ўртасида лойиҳа қиймати 500 минг долларни ташкил этувчи мамлакатимиздаги илк ақлли шаҳар – “Smart Sity” қурилиши лойиҳаси доирасида муҳим келишувларга эришилди.

Форум доирасида шунингдек, Эрон, Филиппин, Туркия, Германия, Россия каби қатор давлатлардан келган инвесторлар билан қатор йўналишларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича келишувга эришилиб, келишувга доир ҳужжатлар имзоланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади