14 октябрь, чоршанба10:39Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Brexit бўйича келишувга эришди

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия икки кунлик узлуксиз музокаралардан сўнг «Шимолий Ирландия бўйича қўшимча протокол ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиб кетиш тўғрисидаги келишувни тўлдирадиган сиёсий декларация тўғрисида» келишувга эришди. Бу ҳақда Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер Пайшанба куни ўзининг Twitter саҳифасида ёзди.

1 дақиқа ўқиш2 447 марта ўқилди

Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи саммитида ушбу битимни маъқуллашини билдирди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ушбу битимни «ажойиб келишув» деб атади.

Битимни мувофиқлаштириш тўғрисида қарор Европа Иттифоқининг 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитида, кейин эса 19 октябрда Палаталар мажлисида қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади