Барча янгиликлар

InnoWeek-2019. Халқаро инновацион-инвестицион форумида 108,7 млн. долларга тенг англашув меморандумлари ва инвестиция шартномалари имзоланди
Ҳафталик доирасидаги йирик тадбир — “Халқаро инновацион-инвестицион форум”да хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Хива тумани комплекс ривожлантирилади
Ҳукумат қарори (901-сон, 02.11.2019 й.) билан 2019-2020 йилларда Хоразм вилоятининг Хива туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Ўзбекистон Экологик партияси полителин пакетлар ўрнига биологик парчаланадиган пакетлардан фойдаланиш таклиф билан чиқди
Ўзбекистон Экологик партияси "ECO PACK" МЧЖ мутахассисларини жалб қилган ҳолда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган биологик парчаланадиган муқобил пакетларнинг намуналарини ишлаб чиқди.

Қонун ҳужжатлари ижросини мониторинг қилиш тизими жорий қилинди
“Ҳуқуқий мониторингнинг замонавий механизмлари асосида қонун ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Долларнинг расмий курси ошишда давом этди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 ноябрь кунидан 3,90 сўмга қимматлаб, 1 доллар 9467,27 сўмга тенг бўлади.

“Ўзиккиламчиранглиметалл” Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бозорига чиқмоқчи
Яқин вақтда “Ўзиккиламчиранглиметалл” ўз маҳсулоти билан Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари бозорига чиқмоқчи. Бу эса ер шари аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади.

Самарқандда «Samarkand Half Marathon» хайрия марафони бўлиб ўтди
Мазкур тадбирда 20 га яқин мамлакат ва республикамиз вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 3 000га яқин марафончилар иштирок этди.

2020 йилгача Самарқандда олтита, келгуси йилда элликта меҳмонхона ўз фаолиятини бошлайди
Шу билан бирга мазкур йилда жисмоний шахслар томонидан 15 та меҳмон уйлари ташкил этилади. Натижада 185 та янги иш ўринлари яратилади.

GMнинг Таиланддаги заводи Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобилларини юборди
GM Thailand компанияси Ўзбекистонга Chevrolet Trailblaze автомобилларини биринчи партиясини юборди. Ушбу “йўлтанламас”лар яқин ойларда сотувга чиқарилиши режалаштирилмоқда.
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти расмий баёноти
Бугун ижтимоий тармоқдаги каналларнинг бирида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти фаолиятига дахлдор масала юзасидан хабар эълон қилинди.

Электротехника маҳсулотларининг экспорти ҳажми оширилади
Ҳукумат қарори билан 2019 – 2022 йилларда электротехника саноатини жадал ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб хабар бермоқда, Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали.

ШҲТ ҳукумат раҳбарлари учрашувида якуний ҳужжатлар имзоланди
Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг учрашуви якунига кўра қатор халқаро ҳужжатлар имзоланди.

Банк картаси йўқолса туну кун хабар юбориш имконияти таъминланади
“Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилади
“Биз ШҲТ ҳукумат раҳбарларининг кейинги йиғилиши Ҳиндистонда ўтказилишига келишдик, у ташкилотимиз ҳукумат раҳбарлари кенгашида илк бор раислик қилади”, - деди Арипов Тошкентдаги ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилишида.

ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг Тошкент мажлиси
Тошкент шаҳрида 2 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн саккизинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда октябрь ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди
2019 йилнинг октябрида ўртача истеъмол нархлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил этди.

2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳаси эълон қилинди
Молия вазирлиги 2020 йилги «Фуқаролар учун бюджет» лойиҳасини эълон қилди. Давлат даромадлари — 128,4 трлн сўм, харажатлар — 131,1 трлн сўм.

2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтари жорий этилади
Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб электрон меҳнат дафтари жорий этилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда айтилган.

Истанбул-Бухоро йўналишидаги илк чартер рейс муваффақиятли амалга оширилди
Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантиришга доир 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан хорижий авиакомпаниялар билан бир қатор кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Банк-молия академияси Ўзмиллийбанк тасарруфига ўтказилди
“Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар кўриб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 октябрь куни макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ-бюджет сиёсати, давлат бюджетининг жорий йилда кутилаётган ижроси ва 2020 йилга мўлжалланган параметрлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

ЕТТБ Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.

Солиқ хизмати органларида ягона ахборот платформасини жорий этиш орқали солиқ йиғувчанлиги оширилади
Давлат солиқ қўмитасида Хитой Халқ Республикасининг солиқ соҳасига илғор дастурий таъминотларни ишлаб чиқувчи “Huawei” ва “CEIEC” компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Қашқадарё вилоятида GTL инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди
2019 йил 28 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида "Шўртан ГКМ тозаланган метанга асосланган базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш" инвестиция лойиҳасининг қурилиш майдончасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Энергетика вазири — А.С.Султонов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.