14 октябрь, чоршанба08:04Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

ЕТТБ Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.

1 дақиқа ўқиш1 852 марта ўқилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Андижонда Ўзбекистондаги иккинчи идорасини очди. У асосан кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлайди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги иккинчи идорасини Андижонда очди, дея хабар қилинди банк сайтида.

«Ҳудуд салоҳияти юқори эканини тан олган ҳолда Фарғона водийсида ЕТТБ идораси очилмоқда. Андижон идораси асосан экспертлар маслаҳатлари, ўқитиш ва турли молиявий воситалар ёрдамида кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.

ЕТТБ 2017 йилда Тошкентда ваколатхонасини очган ҳолда ўн йиллик танаффусдан кейин Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаган эди. Бугунги кунда банк Ўзбекистон иқтисодиёт секторларида 70 та лойиҳага 1,3 млрд доллар инвестиция киритди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади