14 октябрь, чоршанба10:48Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

19 та банк жисмоний шахсларнинг кредит тўловлари учун "таътил" берди

Ўзбекистондаги 19 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш8 752 марта ўқилди

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистондаги 12 та банк томонидан жисмоний шахсларга ажратилган барча кредитлар бўйича тўлов жадвалига асосан 2-3 ой муддат кейинга кўчирилмоқда.

Фоиз тўловлари вақтида амалга оширилмаганлиги учун белгиланган барча пеня тўловлари ва жарима бекор қилинди. Фоиз тўловлари карантин даври тугаганидан сўнг амалга оширишилиши мумкин.

Карантин муддати узайтирилган тақдирда, кўрсатилган муддат тугаганидан кейин, мижоз кечиктирилган тўловни узайтириш учун банк билан боғланиш ҳуқуқига эга.

1 апрель ҳолатига кўра, аҳолининг 100 млн. сўмдан кам бўлган барча кредит (овердрафт, онлайн микроқарз, суд жараёнидаги кредитлар бундан мустасно) тўловлари бўйича таътил эълон қилган банклар рўйхати:

1. Ўзсаноатқурилишбанк
2. Асакабанк
3. Туронбанк
4. Алоқабанк
5. Ҳамкорбанк
6. ЎзМиллийбанк
7. Агробанк
8. Микрокредитбанк
9. ZiraatBank
10. Халқ банки
11. InfinBank
12. Ипотекабанк
13. Пойтахтбанк
14. AsiaAllianceBank
15. Ипак йўли банки
16. ЎзАгроЭспортбанк
17. HiTechBank
18. Капиталбанк
19. Orient Finans Bank

Ушбу банклар жисмоний шахслар учун кредит шартномасига бир томонлама ўзгартириш киритишмоқда ва кредитлар бўйича 2-3 ойлик имтиёзли давр беришмоқда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади