Барча янгиликлар

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлар учун 200 минг долларлик грант ажратади
Молиявий институт раҳбари М.Асакава ушбу масалани ҳал қилиш учун алоҳида гуруҳ тузилгани, бу борадаги мурожаатни маъқуллаш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш жараёнини тезлаштиришда зарур барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишни маълум қилди.

UzAuto Motors: Ўзбекистонда илк бор автокредитни онлайн тарзда уйдан туриб расмийлаштиринг
Кредит ставкаси дастлабки бадал пулига боғлиқ. Бошланғич бадални кўпроқ тўлаганлар, кредит бўйича фоиз ставкасини камроқ тўлайди.

Ўзбекистонда март ойида нархлар 1,3 фоизга ошди
Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари-0,9% га, хизматлар эса 0,8% га ўсди.

2 апрелдан бошлаб товардан олдин у ҳақида маълумот етиб келади
Ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали юборилади.

Ўзбекистон тарихида илк марта “Евро – 4” ва “Евро – 5” дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди
“Евро – 4” ва “Евро – 5” ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлар қайси ҳудудлардан эканлиги ҳақида маълумот берди
Тошкент шаҳридан 73 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Қолган беморлар бошқа ҳудудлардан.

Ўзбекистондаги барча кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тўхтатилди
Банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Сенаторлар Тошкентдаги деҳқон бозорларидаги нарх-навони бориб текширди
30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтнинг Миробод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорларини кўздан кечиришган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 миллион сўм мукофот берилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони имзоланди. Фармонга кўра, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантирилади.

Автомобиллар учун стикерларни бериш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг хабар қилишича, амалдаги тартиб такомиллаштириб, республикада автотранспорт ҳаракати билан боғлиқ келиб тушган таклифларни эътиборга олиб, янги тартиб ишлаб чиқилган.

Ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Шавкат Мирзиёев ёлғиз қариялар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кам таъминланган оилалар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотларини кўпайтириш ва нархлари ошишига йўл қўймаслик ҳақида масъулларга топшириқ берди.

«Ўзавтосаноат-Лизинг» янги акцияни эълон қилди
Акцияда асосида Spark A/T, Nexia A/T, Lacetti 1-позиция/ГБО, Tracker, Malibu 1.5 Turbo ва Trailblazer русумли автомобиллари қатнашади.

Марказий банк коронавирус пандемияси оқибатида тижорат банклари томонидан кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш тартиби тўғрисидаги ахборот берди
Карантин даври тугагандан сўнг белгиланган муддат ичида қўшимча ҳужжатларни қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилмаган тақдирда кредит шартномасига киритилган ўзгаришлар кредит ташкилоти томонидан бекор қилиниши ва дастлабки шартнома шартлари кучга кириши мумкин.

Қарорлар камбағаллик даражасига таъсирини баҳолаш нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этади, камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиб, уларни амалга оширади.

Парламент Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигига оид масалани ўрганишга киришди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг маълум қилишича, парламент қуйи палатаси Кенгаши қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масаласи ўрганилмоқда.

Масофавий ишлашга ўтказиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳуқуқдан биринчи бўлиб қайси ходимлар фойдаланади?
Масофавий ишлаш усулига ўтказилган ходимларнинг меҳнат таътили, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа олиш ҳамда қонун ҳужжатлари ва жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлари сақлаб қолинади.

Божхона омборларида 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаяпти
Жорий йилнинг 29 март ҳолатига божхона омборларида жами 44,3 млн. долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Божхона омборларида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари иқтисодиёт тармоқлари бўйича 5,2 млн. доллар, ҳудуд корхоналари бўйича 39,1 млн. долларни ташкил этади.

Қандай автомобилларнинг кўчаларда ҳаракатланишига рухсат берилади?
Республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун баъзи автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Республика махсус комиссияси ахбороти: Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида автомобиллар ҳаракати тўхтатилади
30 март соат 06:00 дан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида автомобилларнинг ҳаркатланиши тўхтатилади.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 7,1 млрд. долларга ошди
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 млрд. долларни ташкил қилди.

UzAuto Motors Қозоғистонда ўз автомобилларини йиғишни бошлади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари Қозоғистонда Chevrolet бренди остида UzAuto Motors автомобиллари ишлаб чиқарилишига старт берди. Дастлабки босқичда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 26 минг транспорт воситасини ташкил қилади, келгусида уни 100 минг дона автомобилга етказиш кўзда тутилган.

Ўзбекистондаги барча аэропортлар ёпилади, авиақатновлар бутунлай тўхтатилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан, бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

Уйдан чиқмай туриб қаерга бориш мумкин?
Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати COVID-19 ҳақидаги янгилик ва тавсиялар қаторида, уйдан чиқмай саёҳат қилишга мумкин бўлган жойлар ҳақида маълумот берди. Бугунги ташриф Тошкент политехника музейига бўлади.

Контракт тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди ва талабларнинг стипендияси тўлиқ тўлаб берилади
Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган талабаларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Шунингдек, карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилади. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.