14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон тарихида илк марта “Евро – 4” ва “Евро – 5” дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди

“Евро – 4” ва “Евро – 5” ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга.

1 дақиқа ўқиш92 марта ўқилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида Ўзбекистон тарихида илк марта “Евро – 4” ва “Евро – 5” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди.

Шу кунга қадар заводда ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари (автобензин ва дизель) “Евро – 2” стандарти талабларига мос келган. Корхонада катализатор ва цеолит алмаштирилгач, янги сифат даражасидаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Франциянинг “Axens” компанияси мутахассислари карантин сабабли газойл гидротозалаш қурилмаси катализаторини алмаштиришда иштирок эта олмади. Завод ва компания мутахассислари онлайн алоқада бўлиб, “Axens” компанияси схемаси асосида реакторга янги каталитик тизим ўрнатишди.

Натижада 2020 йилнинг 30 март куни “Евро – 4” ва “Евро – 5” синфидаги экологик тоза дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Лаборатория таҳлилларига кўра, олинган дизель ёқилғисида олтингугурт бирикмалари миқдори 3 ppm бўлиб, бу кўрсатгич “Евро – 5” синфига мос дизель ёқилғисига тўғри келади (10 ppm дан кўп эмас). Мазкур қурилма мавжуд технологик схемада йилига 100 минг тоннагача янги стандартдаги дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш имкониятига эга.

“Евро – 4” ва “Евро – 5” ёқилғиси двигатель ишлаш жараёнини яхшилаш, емирилишни камайтириш, зарарли чиқинди газлар миқдорини кескин камайтириш ва цилиндрлар ишлаш даврини узайтириш каби афзалликларга эга.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади