14 октябрь, чоршанба08:54Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

2 апрелдан бошлаб товардан олдин у ҳақида маълумот етиб келади

Ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали юборилади.

1 дақиқа ўқиш81 марта ўқилди

2020 йилнинг 2 апрелидан ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатга эга шахслар авто, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ҳамда транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги ахборотни электрон тарзда олдиндан божхона органларига тақдим этиши шарт бўлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Шу вақтга қадар эса мазкур амалиёт ихтиёрий тарзда амалга ошириб келинарди.

Ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан, йўловчилар ва улар юклари тўғрисидаги дастлабки ахборот божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:

- автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

- темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

- узоқ йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

- қисқа йўналишни амалга оширишда — ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади