14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Сенаторлар Тошкентдаги деҳқон бозорларидаги нарх-навони бориб текширди

30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтнинг Миробод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорларини кўздан кечиришган.

1 дақиқа ўқиш112 марта ўқилди

Сенаторлар пойтахтдаги йирик деҳқон бозорларида бўлишиб, нарх-наво ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланганлик даражасини текширди. Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабар қилди.

30 март куни Олий Мажлис Сенати аъзоларидан иборат Ишчи гуруҳ пойтахтнинг Миробод, Юнусобод ва Олой деҳқон бозорларини кўздан кечиришган. Бозорлардаги нарх-наволар эса ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг асоссиз эканлигини тасдиқлаган.

"Деҳқон бозорлари маъмуриятлари томонидан харидорлар орасида масофа сақланиши, одамларнинг бир-бирига яқин турмаслигига эътибор берилиб, ижтимоий масофа борасида тушунтириш олиб борилмоқда, туман санитария-эпидемиология назорати томонидан дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда. Бозорларнинг кириш қисмида эса харидорлар учун мазкур ўрнатилган махсус дезинфекция ускуналари ўрнатилган", дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади