Барча янгиликлар

Россиянинг "Мир" тўлов тизимидан Uzcard банк карталарига пул ўтказиш имкони яратилди
Россиянинг "Мир" тўлов тизими Uzcard банк карталарига тўғридан тўғри тўловларни амалга ошира бошлади. Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкин.

Ўзбекистонда COVID-19 пандемия вақтида Интернет тезлиги яна кўтарилди
Ўзбекистонда интернет тезлиги 8 фоизга, мобиль интернет тезлиги 16 фоизга кўтарилган.

Марказий банк “Агробанк” ва Халқ банкини жаримага тортди
“Агробанк” ва Халқ банки томонидан бир қанча қоидабузарликларга йўл қўйилган. Марказий банк ушбу қоидабузарликларни санаб ўтди. Шу сабабли иккала банкка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилган.

Доллар ва евро курслари кўтарилди
Марказий банк 30 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро, қозоқ тенгиси кўтарилди.

Шавкат Мирзиёев: Таълим қашшоқликни 60-70 фоизга камайтириши мумкин (+видео)
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида вилоятда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш масалаларига алоҳида тўхталди.

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ 45 млрд сўмлик корпоратив облигацияларини жойлаштирди
«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ чиқарган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати – 1,0 млн. сўм. Ушбу облигацияларнинг даромадлилиги йилига + 4% ни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги техникалари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади
Импорт қилинадиган ҳамда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган барча турдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникалари ҳамда уларнинг агрегатлари ва бутловчи қисмлари мажбурий тартибда синовдан ўтказилади

Чекка қишлоқдаги камбағал оилалар бандлиги таъминланмоқда
“Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминланади.

Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин
«Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

“Фольксваген” автомобиллари Ўзбекистон бозорига қачондан кириб келиши маълум бўлди
“Фольксваген” енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш тўғрисида Президент қарори имзоланди

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди
Президент ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлади.

Оролбўйи аҳолисининг ичимлик суви, электр энергияси ва яна бир қанча муаммолари ечим топди
Оролбўйининг Беруний, Мўйноқ, Шўманай ва Кегейли туманларида истиқомат қилувчи аҳоли муаммолари Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ҳамда барча тизимдаги раҳбарлар томонидан ҳал этиб берилди.

Йўқолган пластик картадан ечиб олинган пулларни қайтарса бўладими?
Марказий банк пластик картани йўқотганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тўлиқ маълумот берди.

1 июлдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг лавозим маошига 30 фоиз қўшимча махсус устама тўланади. Бундан ташқари яна бир қанча йўналиш ва соҳаларда ўзгаришлар кузатилади.

Ўзбекистонга 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади
Осиё тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатдаги макроиқтисодий ҳолат, шу жумладан, Давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан Республика Давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланган.

Ўзбекистон ва Россия ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширишни режалаштирмоқда
Икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзаро савдо соҳасида ижобий тенденцияларини мустаҳкамлаш учун олиб борилаётган фаол ҳамкорликдаги ишлари яқин келажакда савдо ҳажмини 10 млрд долларга етказиш имконини беради.

Бухоро ва Наманганда маҳсулотлар таркибидаги ГМО миқдорини аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилади
2020 йилда республикамиз бўйича жами 164 та экспортер корхоналарга "Global G.A.P." ва "Organic" стандартларини жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича режа тасдиқланди.

Ўзбекистоннинг 12 хил мева-сабзавотлари Мьянма ва Гана бозорларини эгаллайди
Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорларига Ўзбекистон меваларини экспорт қилиш учун рухсатнома олинди.

Навоийда сервисни ривожлантиришга 30 млрд сўм ажратилмоқда
Ушбу кредит линияси олти ойлик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкаси даражасида 3 йил муддатга берилади.

Трампнинг миграция визалари тўғрисидаги қароридан йирик компаниялар норози бўлди
Дунёдаги йирик компанияси раҳбарлари АҚШ ҳукуматининг бир қатор тоифадаги меҳнат визаларини беришни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қароридан норози эканликларини билдирган.

1 июлдан Ипотека кредити асосида бириктирилган уй-жойлар нархи ошади
Уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб олмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.

Ўзбекистон Ригага 18 тонна қовун экспорт қилди
Ўзбекистон қовунларининг кейинги партияси Латвия, Германия ва Беларусияга экспорт қилинади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
Президентимиз мамлакатимизнинг Биринчи Президенти ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Ўзбекистон ҳарбийлари Қизил майдонда чиқиш қилди (+видео)
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тантанали паради Тошкент ҳарбий округи қўмондони биринчи ўринбосари Шокир Хаиров бошчилигида бўлиб ўтди.