Барча янгиликлар

Шавкат Мирзиёев бошқа давлат Президентлари билан бирга “Номаълум аскар” ёдгорлигига гул қўйди (фото)
“Номаълум аскар” ёдгорлиги Иккинчи жаҳон уруши ўчоқларида Ватан ҳимояси йўлида мардларча ҳалок бўлган турли миллатга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан ўзбек ўғлонларининг ҳам унутилмас хотираси учун бунёд этилган.

Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этди (фото)
Экспертлар фикрига қараганда, мустақил Ўзбекистон Президентининг илк бор қатнашиши параднинг нуфузини сезиларли даражада оширади. Ҳарбийларимиз ҳам мазкур тадбирда юртимиз истиқлолга эришганидан кейин биринчи бор иштирок этишлари.

Азиз Абдуҳакимов Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши Туризм масалалари вазирларининг V йиғилишида янги ташаббусларни илгари сурди
Бош вазир ўринбосари томонидан Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси, Тошкент вилоятидаги Занги ота ва Қўнғирот туманидаги Ҳаким ота Боқирғоний зиёратгоҳларини ўз ичига олган “Олтин учбурчак” турини фаоллаштириш таклиф этилди.

Янги қурилган уйларга кредит беришда банк кадастр ҳужжатини талаб қилса, шу ҳолат тўғрими?
Марказий банк матбуот хизмати фуқаролардан тушган шундай саволларга атрофлича жавоб берди.

Тошкентда яна бир халқаро университет ташкил этилди
Университетда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

Хотин-қизларнинг ОТМга киришлари учун қўшимча грант асосида тартиби белгиланди
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизларига ОТМларга киришда тавсиянома берилади. Бундай тавсияномалар яна бир қанча мезонлар асосида берилади.

Шавкат Мирзиёев: Бу – бизнинг умумий тарихимиз, умумий ғалабамиз
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Москва шаҳридаги "Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди. Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун, 23 июнь куни Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтди.

Нурафшон Ўзбекистонда биринчи “Smart City”га айланади
Тошкент вилоятининг маркази Нурафшон шаҳрини ақлли шаҳарга айлантириш режалаштирилмоқда.

“Яширин иқтисодиёт” улуши қисқартирилади
“Яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш мақсадида “йўл харитаси” тасдиқланди. Унга кўра, иқтисодиётда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми оширилади.

"Лойиҳалар фабрикаси"ни ривожлантириш учун "Dubai future foundation" кўмак беради
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқариш маркази ва "Dubai Future Foundation" тўғридан-тўғри ҳамкорликни йўлга қўяди. Шунингдек, марказ қошида фаолият юритаётган "Лойиҳалар фабрикаси" самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув дастури ташкил этилади.

Авторақамларнинг онлайн сотувлари кескин ошиб кетди
Ўтказилган аукционлар мобайнида битта лотга ўртача 41 та таклифлар келиб тушиб, ўсиш – 23,4% ни ташкил қилган.

Марказий банк қанчагача микроқарз берилиши ва микроқарз фойизи бўйича маълумот берди
Марказий банк матбуот хизмати томонидан микроқарз олишнинг шартлари ва қоидаларини тушунтириб берилди.

“Humo” ва “Uzcard” тўлов тизимлари интеграциялаштирилади
“Яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Бухоролик 5,3 мингдан зиёд ёшлар ўз ишига эга бўлди
Карантин даврида иш ўрнини йўқотган ёки хориждаги муҳожирликдан қайтган ёшлар ишга жойлаштирилди. Жорий йил якунланадиган “Бухоро сити” таркибидаги “Karvon shopping” савдо мажмуасида 3 мингга яқин доимий иш жойи очилиши режалаштирилмоқда.

Фермер хўжаликлари ихтиёрий бирлашиб, пахта хомашёсини етиштиради
Ҳокимлар кооперациялар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради.

Ўзбекистон ерёнғоқлари илк марта Хитойга экспорт қилинди
Хитойга Африка қитъасидаги Сенегал, Эфиопия, Судан, шунингдек, Ҳиндистон ва Америка Қўшма Штатлари ерёнғоқ етказиб берувчи асосий мамлакатлар ҳисобланади. Энди эса Хитойга ерёнғоқ етказиб берадиган экспортчи давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам жой олди.

IFC Ипотека-банкга 35 млн. AҚШ доллари эквивалентида миллий валютадаги заём бермоқда
IFC томонидан Ипотека-банкига унинг хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнесни кредитлашни кўпайтириш мақсадида 35 миллион AҚШ доллари ажратмоқда.

Шавкат Мирзиёев бугун Россияга амалий ташриф билан боради
Ўзбекистон Президенти Россия Президентининг таклифига кўра 23-24 июнь кунлари Москва шаҳрида бўлади. 24 июнь куни Ўзбекистон давлат раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Коронавирус туфайли дунёдаги 10 та компания яхшигина фойда олди
Financial Times нашри 2020 йил бошидан буён капиталлашув ўсиши бўйича энг яхши 100 та компаниялар рўйхатини ташкил этди ва ундаги энг яхши ўнта компания баҳоси 1,45 трлн. долларга ўсди.

Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади
Президент фармонига биноан 2021 йил 1 январдан бошлаб ёш оилаларнинг ипотека кредитларини тўлашга йўналтирилган маблағлари даромад солиғидан озод қилинмайди.

Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилади
Uzbekistan Is My Second Home имиграцион визаси жорий этилишининг асосий мақсади юқори академик билимларга, ҳаётий кўникмаларга эга бўлган юқори даромадли одамларни яшаш учун мамлакатимизга жалб қилишдир.

“Coca-cola”нинг Ўзбекистондаги давлат улуши ким ошди савдосига қўйилади
Ҳозирги кунда Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, ltd” масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги - 57,118 фоиз улуш «Ўзбекозиковкатхолдинг» компаниясига тегишли.

Ўзбекистонда COVID-19 юқтириб олган хорижлик сайёҳларга 3000 АҚШ доллари тўлаб берилади
Миллий инновацион соғлиқни сақлаш палатаси раиси Равшан Изамов «Ўзбекистон 24» га берган интервюсида маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ўзларининг хавфсизлигига амин бўлишлари кераклигини айтиб ўтди.

Тўлов-контракт миқдорини оширмайдиган ОТМлар рўйхати маълум қилинди
19 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ўзини-ўзи молиялаштириш тизимига ўтган 10 та ОТМ раҳбарлари иштирокида мажлис ўтказилган ва унда Президент қароридан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосда ўқитиш қийматини белгилаш масаласи муҳокама қилинган.