Шавкат Мирзиёев бугун Россияга амалий ташриф билан боради
Ўзбекистон Президенти Россия Президентининг таклифига кўра 23-24 июнь кунлари Москва шаҳрида бўлади. 24 июнь куни Ўзбекистон давлат раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.
Ташрифнинг биринчи куни дастурига мувофиқ, олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказиш режалаштирилган. Кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.



