14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Россиянинг "Мир" тўлов тизимидан Uzcard банк карталарига пул ўтказиш имкони яратилди

Россиянинг "Мир" тўлов тизими Uzcard банк карталарига тўғридан тўғри тўловларни амалга ошира бошлади. Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкин.

1 дақиқа ўқиш94 марта ўқилди

“Мир” - Россия Миллий тўлов карталар тизими МДҲ давлатлдарига картадан картага пул ўтказиш тизимини ишга туширмоқда.

Россияда бундай хизматни биринчилардан бўлиб "Почта Банк" ва "Банк Русский Стандарт" тақдим этмоқда. Бу фойдаланувчи учун одатий пул ўтказиш хизматларидан кўра қулай ва арзонроқ бўлади. Пул ўтказишнинг ушбу усули билан мижозлар комиссия тўловлари харажатларини 1% дан 3% гача тежашлари мумкин.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Uzcard ва Қирғизистоннинг ЭЛКАРТ банк карталарига тўғридан-тўғри тўловларни 29 июндан бошлаб ўтказиш мумкин. Пул ўтказма комиссияси 1% атрофида, валюта алмаштириш курси эса Марказий банк курсига яқин бўлади.

Россия Марказий банки хабарига кўра, 2020 йилнинг 1 кварталида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари миқдори 759 млн долларни ташкил қилган (МДҲда 1-ўрин), Қирғизстонга – 359 млн. Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 7%га камайган, Қирғистонга эса – 22 %га.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади