Барча янгиликлар

Дунёдаги йирик дўконларни бирлаштирган «Inditex» компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади
Маҳаллий тўқимачилик корхоналари нафақат тайёр трикотаж кийим-кечак, балки шу билан бирга Zara Home бренди учун уй тўқимачилик маҳсулотлари, шунингдек «Inditex” нинг Lux брендлари учун юқори сифатли маҳсулотларни ҳам етказиб бериш имкониятига эга эканлигини билдирган.

Ўзбекистон ХМТнинг Европа ва Марказий Осиёга бағишланган минтақавий саммитида меҳнат бозорида пандемия таъсирига қарши курашиш тажрибаси билан таништирди
Ўзбекистон томонидан қабул қилинган инқирозга қарши чоралар ХМТнинг пандемияга қарши курашнинг тўртта асосий тамойилларига тўла мос келади, яъни у иқтисодиёт ва бандликни рағбатлантиришга, корхоналарни, иш ўринлари ва даромадларни қўллаб-қувватлашга, ишчиларни иш жойларида ҳимоя қилишга ва ижтимоий мулоқотга қаратилган.

Мактаб ўқитувчиларининг йиллик тақвим-мавзуий режа ҳамда конспект юритиши бекор қилинди
Мактаб ўқитувчилари томонидан синф журнали электрон тизим орқали ҳам юритилиши мумкинлиги белгиланди.

Бўш турган объектлардан фойдаланишни ташкил этадиган марказ тузилди
Марказ тугатилаётган “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” ДУКнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ўзбекистон бўйлаб ош нархлари эълон қилинди
Давлат статистика қўмитасининг қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Ўзини ўзи банд қилиш: қулай, қонуний ва хавфсиз
2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтирилиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.

Сурхондарёлик мурожаатчилар нималардан шикоят қилишди?
Сурхондарё вилоятида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ва бир қанча тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида оммавий қабуллар ўтказилди. Ушбу қабулларда вилоят аҳолиси ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтишди.

«Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals»ни молиялаштириш учун 25,0 млн доллар кредит ажратилмоқда
Халқаро молия корпорацияси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Қўқон суперфосфат заводи» АЖни замонавийлаштиришда «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals»нинг тўғридан-тўғри инвестицияларини молиялаштириш учун кредит ажратди.

Биржада цемент нархи кетма-кет тушишда давом этмоқда
Биржада барча маркали цемент нархи 724,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган биржа савдоларига жами 38,7 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, улардан 99% сотилган.

Ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича малакаси оширилади
Раҳбар ходимлар, айниқса, ҳокимларнинг коррупцияга қарши курашишдаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

Судлар жорий йилда видеоконференция алоқа тизими билан 100 фоиз қамраб олинади
30 июль куни Президент иштирокида ўтган йиғилишда жорий йил якунига қадар Олий судда ягона “Адолат” ахборот тизимлари комплексини ишга тушириш вазифаси юклатилди.

Адвокатлар ҳимояси бўйича қонун ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқилади
Ўта оғир жиноятда айбланаётган шахслар иши бўйича адвокат иштироки мажбурий этиб белгиланди.

“Адвокатлик фаолияти” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланади
Ёш мутахассислардан 2 йил юридик стаж талаб этиш бекор қилиниб, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этилади.

Ҳамма раҳбарлар қулоғига қуйиб олсин: суд фаолиятига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ – Шавкат Мирзиёев
Охирги бир ярим йил ичида судлар томонидан ҳокимларнинг ер ажратиш, бино-иншоотларни бузиш ва хусусийлаштиришга оид 1 минг 730 та қарори бекор қилинган.

Президент Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқини бекор қилишни таклиф қилди
Судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев судларга Президент талабини қўйди
Суд тизимида эскилик сарқити бўлган “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.

Қанча фуқародан асоссиз айблов олиб ташлангани очиқланди
Президенти раислигида ўтган одил судловни таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг 5 ойида 1 минг 854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташлангани айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Андижон ва Чироқчидаги воқеалар эсга олинди
Ҳозирда жиноятларга алоқадор 11 нафар ички ишлар ходимлари қонун олдида жавоб бермоқда.

Биржада цемент нархи туша бошлади
29 июнь куни биржа савдоларида цементнинг ўртача сотилиш нархи 1 кг. Учун 5 фоизга пасайди.

Ўзбекистондаги учта соҳада коррупцияга қарши курашиш масаласи таҳлил қилинди
Таълим, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида коррупция қарши курашиш бўйича фаолият юзасидан ахборот берилди.

Коррупция ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобиль дастур яратилади
2020–2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизими (“комплаенс-назорат”) босқичма-босқич жорий этилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди
Агентлик Президентга бўйсунади ва мамлакатда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил қилишни таъминлайди.

ОКМК да соф палладий олишга эришилди
Дунё бозорида 1 грамми 67 долларга баҳоланаётган палладий Ўзбекистонда биринчи бор юқори тозаликдаги 99,00% соф кукун шаклида олинди.

Facebook компаниясининг акциялари 8,3 фоизга тушиб кетди
Дунёдаги бир қатор йирик компаниялар Facebook ижтимоий тармоғига қарши уюштирган бойкотдан сўнг Марк Цукерберг 7,2 млрд доллар йўқотди.