Барча янгиликлар

Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 500 млн доллар имтиёзли кредит ажратди
ОТБ Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига 500 млн. AҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади.

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги аста-секин тикланмоқда
Иқтисодиётда ишбилармонлик фаоллиги ўтган ойдаги каби тикланишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Ишбилармонлик фаоллиги индексининг қиймати ўтган йилнинг шу ойига нисбатан паст даражада қолмоқда.

Дунё мамлакатларида 1ГБ мобиль интернет нархи қанча?
Ҳозирги глобаллашув жараёнида миллиардлаб инсонлар мобиль телефонсиз, интернетсиз яшай олишмайди. Шундай экан қайси мамлакатларда интернет нархлари энг паст ёки аксинча.

Қашқадарёнинг сариқ тарвузлари илк марта экспорт қилинди
Голландия нави бўлган бу сариқ тарвузлар нафақат кўриниши балки маззаси билан ҳам оддий тарвуздан фарқ қилади. Яхши ҳосил берган ушбу навли тарвузнинг 4 тоннаси Россияга экспорт қилинди.

Ўзбекистонда илк бор Buy Back дастури орқали автомобиль сотиб олиш мумкин
Истеъмолчиларга АҚШ ва Европада ўзини ижобий томондан кўрсата олган автомобилни қайта сотиб олиш дастури таклиф этилмоқда.

Охирги икки ойда қанча фуқаро Тошкент шаҳри пропискасини олди?
Май ва июнь ойларида Тошкент шаҳрига 1-банд бўйича 13808 нафар, 2-банд бўйича 17 606 нафар фуқаролар рўйхатга олинган.

Навоий вилоятида тадбиркорларнинг 3 млрд сўм пули ундириб берилди
Президент Халқ қабулхоналари томонидан вазирлик ва марказий идоралар, ҳудудий секторлар, суд органлари раҳбарларини жалб этган ҳолда Навоий вилоятининг Учқудуқ, Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида сайёр қабуллар ташкил этилди.

Тимур Ишметов: Яқин кунларда давлат банкларида 25 нафар чет эллик мустақил кузатув аъзолари фаолият бошлайди
Молия вазири муҳим янгилик ҳақида маълум қилди. Унинг айтишича, йил охиригача давлат банкларида чет эллик мустақил кузатув кенгаши экспертлари улуши 30 фоизга чиқарилади.

Президент топшириғи: Марказий банк тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқади
Аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади, холос. Шу муносабат билан Президент Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғини берди.

Президент банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратди
Шавкат Мирзиёев барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди
Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этилади.

Марказий банк: Карантин чораларининг юмшатилиши нақд пуллар айланмасига ижобий таъсир қилди
Жорий йил март ойининг иккинчи ярмидан эълон қилинган карантин талабларининг май ойига келиб бироз юмшатилиши натижасида иқтисодиёт субъектларининг фаоллашуви банклар кассалари орқали нақд пуллар айланмаси динамикасига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди.

Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Россия ҳудудидаги ватандошларимиздан турли ёлғон хабарлар ва миш-мишларга ишонмасликларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегара пунктларига боришга уринмаслик, ҳозирги яшаш жойларида қолиб, карантин чораларига қатъий риоя қилишлари сўралмоқда.

Аукцион савдоларининг натижалари QR-код орқали расмийлаштирилади
“E-IJRO AUKSION” тизимида 1 сентябрдан янги тартиблар жорий қилинади.

Цементни “яшил йўлак” тизими орқали импорт қилиш режалаштирилмоқда
Монополияга қарши курашиш қўмитаси цементни импорт асосида республикага “яшил йўлак” тизими орқали олиб киришни таклиф қилди. Таклифга кўра, олиб кирилаётган цементни сертификатлаштириш, лаборатория синовидан ўтказиш белгиланган. Номувофиқ цемент олиб кирган тадбиркорга жавобгарлик белгиланади.

Россия университетининг Олмалиқ филиалига қабул квоталари эълон қилинди
“Миллий технологик тадқиқотлар” университети Олмалиқ филиалига 2020/2021 ўқув йилида сиртқи ўқиш учун квоталар ажратилмоқда.

Доллар ва евро курслари кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк 7 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Жорий ҳафтада доллар, евро кўтарилди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди
Маблағ кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳити июнь ойида сезиларли даражада ўсди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда бизнес иқлимини ўрганиш бўйича тадбиркорлар ўртасида июнь ойида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилмоқда.

Ўзбекистон экспорти йил якунига бориб 17,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда
Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра мамлакатимиз корхоналари томонидан 6,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

Йил якунига келиб иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 9,9 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда
2020 йил сўнгига қадар Ўзбекистон иқтисодиётга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 6,8 миллиард, халқаро молиявий институтлар маблағлари – 3,1 миллиард долларга етиши режалаштириляпти.

Ўзбекистонда электрон ҳужжат қабул қилинди
Электрон тизимнинг жорий этилиши бир қатор қулайлик ва енгилликлар яратади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди
Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлдааъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини видеоконференция форматида ўтказади.

Қатор ташкилотларнинг монопол ҳуқуқ ва имтиёзлари бекор қилиниши мумкин
Рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзлар бекор бўлади.