14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Охирги икки ойда қанча фуқаро Тошкент шаҳри пропискасини олди?

Май ва июнь ойларида Тошкент шаҳрига 1-банд бўйича 13808 нафар, 2-банд бўйича 17 606 нафар фуқаролар рўйхатга олинган.

1 дақиқа ўқиш105 марта ўқилди

2020 йил бошидан буён Тошкент шаҳрига жами 49936 нафар фуқаро доимий прописка қилинган бўлса, шундан биргина май ва июнь ойларида 39626 нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискаси бўлмаганлар учун уй олишга рухсат берилганидан сўнг қанча фуқаролар уй сотиб олди?

Унга кўра, май ва июнь ойларида 1-банд бўйича (қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари — хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга) 13 808 нафар, 2-банд бўйича (қариндошлар — ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган уй-жой майдонига ёки хусусий мулки бўлган бошқа уй-жой майдонига) эса 17 606 нафар фуқаролар доимий рўйхатдан ўтказилган.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 1 сентябрдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг доимий яшаш ва вақтинча яшаб турган жойи бўйича рўйхатга олиш билан боғлиқ ишлар идоралараро ҳамкорлик орқали, Ягона дарча тамойили асосида, Ички ишлар вазирлигининг манзил автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади