14 октябрь, чоршанба10:42Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистон экспорти йил якунига бориб 17,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда

Жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра мамлакатимиз корхоналари томонидан 6,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилинган.

1 дақиқа ўқиш64 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни мамлакатимиз инвестицион ва ташқи савдо фаолияти прогноз кўрсаткичларининг жорий йил I ярмидаги ижросини муҳокама қилишга, шунингдек, Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан устувор қўшма лойиҳаларнинг боришини ҳамда савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқишга бағишланган видеоанжуман тарзида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда жорий йилнинг 6 ойи якунларига кўра мамлакатимиз корхоналари томонидан 6,1 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилингани таъкидланди. Айни пайтда экспорт фаолиятига 950 та янги корхона жалб этилди, хорижга янги 85 та номдаги маҳсулот етказиб бериш ўзлаштирилди, шунингдек, қўшимча 4 та давлат бозорига чиқилди.

Жаҳондаги иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги ҳамда глобал бозордаги талаб ва таклифнинг пасайишини эътиборга олиб, жорий йилнинг иккинчи ярмида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида Республика комиссиясига пандемия оқибатидаги ташқи омиллар мамлакатимиз ташқи иқтисодий фаолиятига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсирни камайтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон экспорти йил якунига бориб 17,1 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Кейинги йилларда Япония, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари муттасил ошиб бормоқда, олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича қабул қилинган “йўл харита”лари доирасида турли тармоқларда янги кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Йиғилишда амалдаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда инвестицион ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади