15 октябрь, пайшанба22:49Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 963,16▲ 49,81EUR13 390,36▲ 61,70RUB142,33▼ 0,06CNY1 787,47▲ 7,71GBP15 870,33▲ 91,10JPY75,50▲ 0,18KRW8,95▲ 0,06CHF14 358,09▲ 46,04KZT26,47▼ 0,04
Иқтисодиёт ва бизнес

Биржада цемент нархи кетма-кет тушишда давом этмоқда

Биржада барча маркали цемент нархи 724,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган биржа савдоларига жами 38,7 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, улардан 99% сотилган.

1 дақиқа ўқиш1 818 марта ўқилди

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида жорий йилнинг 30 июнида ўтказилган савдо якунларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 754,0 минг сўмдан 724,0 минг сўмгача, яъни 4 фоизга пасайди.

Биржада цемент нархи туша бошлади

Цемент нархининг шаклланишига биржа томонидан ҳар бир харидор учун 114,0 тонна миқдоридаги кунлик лимитнинг қўлланилиши ўз ижобий таъсирини кўрсатди. Хусусан, ўтган савдоларда цемент маҳсулотини харид қилган иштирокчиларнинг сони деярли икки баробарга кўпайиб, 540 нафарни ташкил этди.

Умуман олганда, ўтказилган биржа савдоларига жами 38,7 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган бўлиб, улардан 37,8 минг тоннаси, яъни 99 фоизи сотилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади