14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

«Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш299 марта ўқилди

«Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard бренди остида банк пластик карточкалари эмитация қилади) томонидан банклардаги онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлагани ҳақида хабар жамоатчилик орасида норозиликларни келтириб чиқарган. Шундан сўнг Монополияга қарши курашиш қўмитаси бундай тўлов олишнинг мақсадга мувофиқлигини ўрганишни бошлади.

Ўрганилиш жараёни бошланишидан қарийб икки ой (54 кун) дан кейин қўмита ушбу масала юзасидан ахборот берди.

“Бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкинлигини маълум қилди”, дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади